Бўкада депутат ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
Бўкада депутат ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон ХДП Бўка туман кенгаши томонидан туман ИИБ билан ҳамкорликда 2-сонли мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда депутат Довуд Комилов юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган имтиёз ва имкониятлар, уларни иш билан таъминлаш борасида қилинаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, туман ИИБ ходими ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хақида сўзлади.

Учрашув якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш