Депутат ва ёшлар
Депутат ва ёшлар

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят Вобкент туман кенгаши раиси М. Хайруллаев ва туман Кенгаши депутати Ғ. Амонов ташаббуси билан Бухоро муҳандислик ва технология институтининг Вобкент туман филиалида "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди.

Унда мамлакатимизда ёшларнинг пухта билим олиши, истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариши, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун барча шароитлар яратилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, сиёсий партиялар бугунги кунда давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жиҳатдан юксалиб боришида ҳал қилувчи кучга айланиб бораётганлиги, улар вакиллик органларидаги ўз депутатлари воситасида дастурий вазифалари, ғоя ва мақсадларини кенг тарғиб қилаётгани ҳақида сўз борди. Бўлиб ўтган учрашувда ёшлар томонидан кўплаб фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш