“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида депутатлар фаол иштирок этмоқда
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида депутатлар фаол иштирок этмоқда

 

Яхшидан боғ қолар. Бу ҳикматли сўзлар замирида кўплаб маънолар яширин. “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида бошланган долзарб 40 кунлик кўчат экиш жараёнлари ҳам инсониятдан келажакка яхшилик уруғини қолдиришни мақсад қилган.

Президентимиз ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Гурлан туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 14-умумий ўрта таълим мактаби директори, Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати С. Ханиязов ўзи раҳбарлик қилаётган мактаб ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида гўзал боғ-роғлар барпо этиш мақсадида янгидан манзарали ва мевали дарахтлар ўрнатиш ишларида фаоллик кўрсатмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш