Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги "Шарқ" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли 3-сонли оилавий поликлиникада "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан учрашув ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси ўринбосари Нуриддин Нурлибаев, шаҳар кенгаши раиси Нортоджи Рахмонбердиева ҳамда бошланғич партия ташкилот раиси Севар Мухиддинова ва партия аъзолари қатнашди.
Тиббиёт ходимларининг касбий байрамлари муносабати билан партиянинг "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси доирасида муассаса ходимларига партиянинг вилоят кенгаши раиси ўринбосари Нуриддин Нурлибаев томонидан мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳоли саломатлигини яхшилаш учун барча шароитларни яратиш, ихтисослашган тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш ҳамда тиббиёт ходимларининг меҳнат фаолиятига муносиб баҳо бериш ҳақида фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига хотин-қизларнинг жамиятда эгаллаган ўрни ва роли, яратилаётган шароит ва имкониятлар, ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар тўғрисида маълумотлар берилди. Учрашув сермазмун, очиқ мулоқот тарзида ўтди.
Тадбир сўнггида ушбу муассасада фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари, фаол партия аъзоларига вилоят Кенгаши томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари берилди.