Юксакларда ҳилпирайвер байроғим!
Юксакларда ҳилпирайвер байроғим!

 

Мамлакатимиз тараққиётида байроғимизнинг алоҳида ўрни бор. Шу маънода, миллий байроғимиз давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ҳамда ролини кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар биримиз учун ифтихор тимсоли ҳисобланади.

Наманган муҳандислик қурилиш институти томонидан Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши билан ҳамкорликда 18 ноябрь Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги ва 17 ноябрь – Ҳалқаро Талабалар куни муносабати билан давра суҳбати ўтказилди.

Унда НамҚИ ўқитувчи ва талабалари, вилоят партия Кенгаши масъуллари ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Зиёвуддин Мансур иштирок этди.

— Талабалик - инсон ҳаётининг олтин даври. Чунки шу паллада олинган билим, эгалланган марра кишининг умр йўлини белгилайди — деди “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Зиёвуддин Мансур.

Тадбирда сўз олганлар томонидан бугун миллий байроғимиз нафақат давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, балки Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб турганлиги, турли байрам тантаналарида, мамлакатимиз аъзолари қатнашаётган халқаро миқиёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида ҳам байроғимиз Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттираётганлиги таъкидлаб ўтилди.

17 ноябрь – Ҳалқаро талабалар куни муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят Кенгаши томонидан Наманган муҳандислик қурилиш институтининг энг фаол талабалари таълим муассасасидаги намунали ҳулқи ва ўқув жараёнларидаги фаол иштироки учун фаҳрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир якунида Олий таълим муассасасининг 20 нафар талабалари партия аъзолик сафига қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш