Ватаним байроғи ёшлар нигоҳида
Ватаним байроғи ёшлар нигоҳида

 

18 ноябр – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан ЎзХДП Тошкент вилояти кенгаши раиси ўринбосари Нуриддин Нурлибаев, Чирчиқ шаҳар ИИБ бошлиғи Элмурод Султонов, Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси Нортожи Рахманбердиева, 6-сонли умумтаълим директори Феруз Очилов, "Бирлик"," Маърифат", "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамкорлигида таълим муассасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ташкилотчилар сўзга чиқиб, иштирокчиларни шонли байрам билан самимий табриклаб, давлат байроғимиз мамлакатимиз суверенитетининг рамзи ҳисобланишини, жаҳонда мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатишини ва ўзида миллий маданий анъаналаримизни мужассамлаштириб, ушбу рамз муқаддас ва улуғлиги ҳақида фикрларини баён этдилар.

Тадбир сўнггида партия сафига янги аъзолар қабул қилиниб, шижоаткор ёшларга партиямиз атрибутлари ифодаланган байрам совғалари тақдим этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш