Аёлларга кўмак лойиҳаси амалда
Ўзбекистон ХДП Балиқчи туман кенгаши раиси М. Халилова ва котибият мудири О. Исмоиловлар "Аёлларга кўмак" лойиҳаси асосида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишди.
Жумладан, Ифтихор МФЙда яшовчи Ахмедова Ўғилхон, Сенқуёш МФЙда яшовчи ногирон фарзанди бор Исмоилова Марғубахон, Ўртақишлоқ МФЙда яшовчи Расулова Барчинойларнинг оилавий ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш натижасида улар уйга муҳтожлиги аниқланди ҳамда Исмоилова Марғубахон имтиёзли уй жойга, Ахмедова Ўғилхон ва Расулова Барчинойлар "Халқпарвар комиссиясига" йўналтирилди ва амалдаги қонунлар тушунтирилди.
Шунингдек, депутат М. Халилова ташаббуси билан туман ҳокимлиги томонидан Ахмедова Ўғилхонга тикув машинаси ва газ балон ҳам берилди.