Зўравонликка қарши курашамиз
Зўравонликка қарши курашамиз

 

ЎзХДП Шофиркон туман кенгаши томонидан "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси асосида 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан "Арабхона" маҳалла фуқаролар йиғинида "Зўравонликка қарши курашамиз" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда туман Кенгаши депутати Тамара Бўронова сўзга чиқиб гендер тенглик, оилавий муносабатлар, корхона ва ташкилотларда аёлларга имконият яратиш, иш соатини қисқартириш, хорижда иш излаб сарсон бўлиб келганларни тиббий кўрикдан ўтказиш, иш билан таъминлашда кўмаклашиш, маҳаллаларда ўз ихтиёри билан хорижга ишлашга бориб, қийналиб келганларга инсон ўз юртида азиз эканлиги, тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етиш лозимлиги ҳақида гапирди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш