Депутат маҳаллада лойиҳаси амалда
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Чиноз туман Кенгаши депутатлари иштирокида Чиноз туманида "Депутат маҳаллада" лойиҳаси амалга оширилди.
Туманнинг "Каттатепа" МФЙ ҳудудида субсидия асосида имтиёзли кредит олиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган, маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш маркази фаолиятини ташкил этган Мукаррам Махаматова ва аёллар билан учрашув бўлиб ўтди.
Шунингдек, депутатлар ташаббуси билан "Янги хаёт" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Азиза Урозовага 33 млн сўмлик имтиёзли кредит олиб берилди. Фаолияти юзасидан янги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш жойи билан танишилиб, таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди.