Барчага қулай муҳит яратилиши керак
Ўзбекистон ХДП Когон шаҳар кенгаши томонидан Бухоро вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Бухоро "Мурувват” ногирон болалар интернатида "Барчага қулай муҳит яратилиши керак” лойиҳаси асосида тадбир ташкил этилди.
Партия вакиллари, депутатлар ва ҳокимият вакиллари иштирокида мурувват уйидаги мавжуд ҳолат ўрганилди. Тарбияланувчилар ҳолидан хабар олинди.
Тадбирда мурувват интернат уйи тарбияланувчиларининг мусиқали ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Якунда мурувват уйи тарбияланувчиларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.