Конституция – келажак пойдевори!
Конституция – келажак пойдевори!

 

ЎзХДП Сирдарё вилояти кенгаши ташаббуси билан Гулистон давлат университети академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан "Конституция – бахтимиз қомуси!" мавзусида жонли мулоқот ўтказилди.

Тадбирда партия фаоллари, Сирдарё вилояти Суди, Адлия бошқармаси мутахассислари ва бир гуруҳ талаба ёшлар иштирок этди.

Давра суҳбатида янгиланаётган конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегияси, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ва ишончли кафолат бўлиши таъкидланди.

Шу билан биргаликда, талабаларнинг Конституция байрамига бағишлаб тайёрлаган кўргазмалар танлови ҳам бўлиб ўтди. Танловда ғолиб бўлган ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш