Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

 

Наманган муҳандислик-технология институтида Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсмани вилоят минтақавий вакили, Вилоят Адлия бошқармаси, Вилоят ИИБ бошқармаси ҳамда Аёлларни мослаштириш маркази вилоят худудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Биз зўравонликка қаршимиз!” шиори остида “Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда мутахассислар томонидан бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни тайзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашни ҳуқуқий асослари, хотин-қизларни тайзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда ҳимоя ордерининг роли мавзуларида маърузалар ўқилиб, мазкур йўналишда олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига ҳам жавоблар олишди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш