Уч авлод учрашуви
Уч авлод учрашуви

 

Навоий вилоят Томди туманидаги 12-сонли мусиқа ва саънат мактабида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Тадбирга овул фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомад қилаётган нуронийлар, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар таклиф этилди.

Учрашувда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман Ёшлар Агентлиги бошлиғи, туман Маънавият ва маърифат маркази бўлинмаси раҳбари иштирок этди.

Тадбирни Томди туман Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Л.Баянасов кириш сўзи билан очиб, яқинлашиб келаётган 2023 янги йил билан барчани қутлаб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ҳақида иштирокчиларга тушинчалар берди.

Ўзаро суҳбат ва мулоқотларда мамлакатимизда инсон қадрини юксалтиришга катта эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани таъкидланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш