Тошкент вилоятида танлов ғолиблари тақдирланди
Тошкент вилоятида танлов ғолиблари тақдирланди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши томонидан туман ва шаҳар партия кенгашларининг 2022 йилдаги фаолияти якунлари хусусан, партия электорати билан тарғибот ва ташвиқот ишларини самарали олиб бориш, партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич ташкилотлар билан самарали алоқаларни йўлга қўйиш, оммавий ахборот воситалари орқали тадбирларни ёритиш, жойлардаги депутатлар билан биргаликда партия электоратини қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларнинг ижобий ечимини топишда самарали фаолият олиб борган туман-шаҳар Кенгашларини аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида танлов ташкил этилди.

Туман ва шаҳар партия Кенгашларининг йил давомидаги фаолияти мониторинги қилинди. Сиёсий-мафкуравий йўналишда, “Депутат ва ёшлар”, “Депутат маҳаллада”, “Ёш Сиёсатчи”, “Ёшларга кўмак”, “Бандлик-ижтимоий ҳимоянинг муҳим кафолати”, “Аёллар билан юзма-юз”, “Соғлом аёл керак ҳаётга”, “Аёлларга кўмак”, “Эзгулик”, “Спорт-соғлиқ гарови”,“Халқ билан мулоқот – муаммоларни самарали, тезкор ҳал қилиш омили” ҳамда “Бармоқларда олам тафти” каби партия лойиҳаларини амалга ошириш, амалий ҳаракат дастури асосида депутатлар иштирокида сессияга энг кўп масала ва депутатлик сўрови чиқарган Кенгаш, бошланғич партия ташкилотлари билан алоқани яхши йўлга қўйган, аъзолар сафини кенгайтиришда ва кўп БПТ ташкил этган энг фаол Кенгаш ва бошқа йўналишларда фаоллик кўрсатган Кенгашлар аниқланди.

Куни кеча мазкур танловнинг якуний натижалари эълон қилиниб, ғолиблар эсдалик совғалар билан тақдирланди. Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши томонидан 2022 йил якунларини рейтинг баҳолаш тизими орқали барча йўналишлар кесимида Юқори Чирчиқ туман кенгаши раиси Л.Мансуров 1-ўринни эгаллади ва замонавий смартфон телефон билан тақдирланди. 2-ўринни Оҳангарон туман кенгаши раиси Ф.Холтўраева эгаллади ва микротўлқинли печ билан тақдирланди. 3-ўринни Пискент туман кенгаши раиси Д. Комилова қўлга киритди ва тефал-термос билан тақдирланди. Шунингдек, белгиланган номинациялар бўйича жойлардаги партия электорати вакилларини қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларнинг ижобий ечимини топишда ҳамда амалий Ҳаракат дастури асосида депутатлар иштирокида сессияга энг кўп масала киритган, фаол депутатлик гуруҳига эга бўлган Тошкент туман кенгаши раиси Г.Мирзарахимова “Йилнинг энг кучли депутатлик гуруҳи”, жойларда сиёсий-мафкуравий тадбирларни ташкил этиш йўналишида шунингдек, аёллар ва ёшлар билан ишлар олиб боришда энг фаол бўлган Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси А.Садиков “Йилнинг энг яхши тарғиботчи кенгаши ғолиб деб топилди ва рағбатлантирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш