Аҳоли билан мулоқот
Аҳоли билан мулоқот

 

ЎзХДП Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Н. Рахманбердиева, 25-округ депутати А.Махсумов, "Маърифат" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Д. Аширов билан биргаликда маҳалла фаоллари билан учрашди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси ҳамда унда илгари сурилган ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти, эришилган ижобий натижалар, шунингдек мамлакатимиз фаровонлигини ошириш, қўйилган мақсад вазифаларни изчил амалга оширишда жамиятнинг энг муҳим бўғини ҳисобланган маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётгани ҳақида фикрлар баён этилди.

Учрашувда маҳалла фуқаролари ҳам фаол қатнашиб, ушбу мурожаатнома мазмун-моҳияти ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш