Жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали ислоҳотлар самарадорлигига эришилади
Жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали ислоҳотлар самарадорлигига эришилади

 

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларининг 2023 йилга мўлжалланган амалий ҳаракат дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқишда асосий устувор йўналишлари юзасидан онлайн семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида партия фракцияси аъзолари, ЎзХДП минтақавий ва маҳаллий Кенгашлари раислари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирок этди.

Йиғилишни Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон ХДП Фракцияси аъзоси М.А.Варисова кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифаларни, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш учун халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида партия гуруҳларининг олдида турган вазифаларга тўхталиб ўтди. Авваламбор, ҳозирги қаҳратон қиш шароитида чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиш, турли носозликлар оқибатида газ ва электр энергиясидан узилиб қолган хонадонларга кўмир етказиб бериш масалаларини ҳал қилиш билан бирга, ёз фаслида бўлғуси қишга жиддий тайёргарлик кўриш чораларини излаш, носоз трансформатор, газ қувурларини аниқлаб, масалаларни тизимли ҳал этишга киришиш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини аҳолига яқинлаштириш, ҳудудларга ўрнатилаётган тиббиёт контейнерларининг ҳолатини ўрганиш аҳоли саломатлигини яхшилаш, муҳофаза қилишда муҳим эканлигига урғу берилди. Жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар ижроси таъминланиши, олиб борилаётган ислоҳотлар ҳар бир хонадонга кириб боришига эришилиши таъкидланди. Ўзбекистон ХДПнинг сайловолди дастурида давлат ва жамият томонидан ижтимоий ҳимоя ҳамда қўллаб-қувватлашга муҳтож аҳоли қатламининг манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим вазифа сифатида белгиланганлигидан келиб чиққан ҳолда, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш қай даражада йўлга қўйилганлиги вилоятлар, ҳудудлар кесимида ўрганиб чиқилди. Мавжуд муаммоларни ҳал қилиш юзасидан маҳаллий Кенгашлар депутатларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш