Аёлларга кўмак
Ўзбекистон ХДП Жарқўрғон туман кенгаши раиси Ч. Юсупов, тумандаги А. Навоий МФЙ раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А. Қорақулов билан ҳамкорликда тумандаги 26-сонли оилавий поликлиникада “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида тиббиёт ходимларига яратилаётган шароитлар ўрганиб чиқилди.
Қаттиқ совуқда учраётган муаммолар бўйича фикрлашиб, амалий ёрдамлар кўрсатилиши бўйича келишиб олинди ва депутатлик назорати ўрнатилди.