Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари
Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари

 

Маълумки, ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўли, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқдир.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисидаги Президент фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” шиори остида форум ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, партиянинг Сирдарё, Тошкент вилоятларидаги ҳамда Тошкент шаҳридаги фаол ёшлар иштирок этди.

Партия сафидаги фаол ёшларни қўллаб-қувватлаш, мустаҳкам ватанпарварлик ғояларини шакллантириш ва энг асосийси уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш каби мақсадларни мужассамлаштирган форум аввалида ёшлар Олий Мажлиси Сенати биноси, ундаги қулайликлар билан таништирилди. Сенаторлар билан учрашиб, самимий мулоқот уюштирилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидаларига таянган ҳолда ёшларни миллий анъана ва қадриятларимизга, қонунчилик ва жамиятимиздаги ахлоқ нормаларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук, жисмонан соғлом, фидойи ва ватанпарвар авлод сифатида шакллантириш, уларни юртимиздаги янгиланиш жараёнларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш, маънавий-маърифий савиясини юксалтириш каби масалалар хусусида сўз борди.

Шунингдек, ёшлар сенаторларнинг кунлик иш фаолияти, вазифалари, олдинда турган вазифаларга қай тариқа ечим топилиши билан қизиқдилар.

Куннинг иккинчи ярмида форум қатнашчилари Темурийлар тарихи давлат музейида бўлишиб, буюк аждодларимиздан қолган мерос, улар босиб ўтган йўл, ўзбек давлатчилиги тарихи билан яқиндан танишишди. Иштирокчилар тарих, қадимий обидалар ҳақидаги таъсиротларини янада бойитиб олгач, Тошкент политехника музейига таклиф қилинди. Бу ерда саноат инқилоби, жаҳон ва Ўзбекистон автомобилсозлик тарихи борасидаги билимларини мустаҳкамладилар. Форум якунида истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармасида учрашув ташкил этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш