Мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда
Мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Сурхондарё вилоят Кенгашига сайланган депутат Дилфуза Жўраева туман ҳокими ва сектор раҳбари, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Термиз тумани «Нурафшон» маҳалласидаги икки қаватли уйлар ҳамда 25-умумий ўрта таълим мактабидаги камчиликларни ўрганмоқда ва муаммоларни ҳал қилишда бош-қош бўлмоқда.

Жумладан, Термиз туманидаги кўп қаватли уйларда уй таъмири бошланди, электрошитлар янгисига алмаштирилиб, газ қувурлари қайта таъмирдан чиқарилмоқда. Кам таъминланган, касалманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Чиқиндилар тўлиқ олинди. Ҳовлилардаги бетартиб қурилган тандир-ўчоқлар бузилди. Ҳамма ҳашарга жалб этилди. Уйларга кириш эшикларига буюртма берилди. Подъездларга ойналар қўйилмоқда.

Шунингдек, Учқизил МФЙ 5 қаватли уйлар атрофидаги чиқиндихона тўлиб кетгани ҳақидаги мурожаатни ўрганиб, масала сектор раҳбари ёрдамида жойида бартараф этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш