Амалий ёрдам чоралари муҳокама қилинди
Амалий ёрдам чоралари муҳокама қилинди

 

“Уйма-уй” лойиҳаси доирасида ЎзХДП Хоразм вилоят Қўшкўпир туман кенгаши раиси О. Юсупова, туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантири бўлими бош мутахассиси, ХДП фаоли Д. Юсупова, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича туман ҳоким ёрдамчиси Р. Хўжаев, тумандаги маҳаллаларда бўлишди.

“Тараққиёт” маҳалласида яшовчи Зинаида Искандарова, “Месит” маҳалласи фуқароси Нуқулжон Болтаева, “Янгилик” маҳалласидан Ражаббиби Отамуродоваларнинг хонадонига боришиб, уларнинг яшаш тарзини кўздан кечиришди. Ушбу оилаларнинг иқтисодий аҳволи оғирлиги инобатга олиниб, амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш