"Уйма-уй" лойиҳаси

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Элликқалъа туман Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Матниязова Айша Атаниязовна "Уйма-уй" лойиҳаси доирасида аҳоли билан учрашувлар ўтказди.

Элликқалъа туман Кенгаши масъул ходимлари билан биргаликда ўзи сайланган Қирққизобод овул фуқаролар йиғинига ташриф буюриб маҳалла раисидан ушбу маҳаллада яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож, “Аёллар дафтари” га киритилган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, иш билан таъминланмаган, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар рўйхати тузилиб, бирма-бир хотин-қизлар билан дилдан суҳбат қурилди.

Суҳбат чоғида мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, улар учун яратилаётган шароитлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон ХДП тўғрисида қисқача маълумотлар берилди.

Тадбир давомида "Меҳр ҳаракати"доирасида Қирққизобод маҳалласида яшовчи Раҳманова Муслимага депутат томонидан моддий ёрдам кўрсатилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш