Маҳаллаларнинг ичимлик суви таъминоти яхшиланади
Маҳаллаларнинг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

 

Халқ депутатлари Қува туман Кенгашига Ўзбекистон ХДПдан сайланган Нодиржон Солиев Халқ депутатлари Қува туман Кенгаши котибияти билан биргаликда Давлатимиз раҳбарининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори ижроси таъминланиши, аҳолининг кўп йиллик муаммолари ҳал этилишини назорат қилмоқда.

Айни қарор асосида тумандаги Сўфи, Сойгузар, Мустақиллик, Ўрабоши, Гулобод ҳамда Сойкелди маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам тоза ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган ишлар бошланди.

Амалга оширилаётган ишларнинг сифатли олиб борилиши ҳамда ўз муддатида якунланиши, ажратилган маблағларнинг тўғри ва тўлиқ сарфланиши доимий жамоатчилик ҳамда туман Кенгаши депутатлари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш