Тиббиётдаги ислоҳотлар ижроси ўрганилди
Тиббиётдаги ислоҳотлар ижроси ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман ташкилоти раҳбари Т. Н.Солиев томонидан тумандаги Турват оилавий шифохонасида фуқароларга яратилган шароитлар ва ижтимоий дорихона фаолияти юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Оилавий шифокорлик пункти Турват маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10336 нафар аҳолига намунали тиббий хизмат қилмоқда. ОШП жамоаси "Ташаббусли бюджет" лойиҳасида бино қайта таъмирланиш лойиҳасида ғолибликни қўлга киритиб, жами 850-миллион сўм маблағ эвазига замонавий тиббий аппаратуралар билан ҳам жиҳозланган.

Яратилаётган шароитлардан маҳалла аҳли хурсанд эканликларини билдиришди. Ижтимоий дорихонада сотилаётган дориларнинг сифатлилиги, амал қилиш муддати ва нархларининг хамёнбоплиги ҳамда керакли дориларни мазкур ижтимоий дорихоналарга ўз вақтида етказиб берилиш аҳволи ва ундаги муаммолар ўрганилди. Тиббиёт ходимлари билан суҳбатда бугунги кунда соҳага Давлатимиз томонидан берилаётган юксак эътибор ва тиббиётдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнггида партиямиз сафига қабул қилинган соҳа ходимларига Ўзбекистон ХДП нинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш