Муаммоли масалалар юзасидан таклифлар кўпайиши керак
Муаммоли масалалар юзасидан таклифлар кўпайиши керак

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда вилоят партия ташкилотлари томонидан 2022 йилда барча йўналишларда амалга оширилган ишлар натижалари таҳлилий ҳамда танқидий кўриб чиқилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, 2022 йилда вилоят партия ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмалари томонидан партия Устави ва Сайловолди дастури, иш режаларида белгиланган мақсад ва вазифалар, партия мақсад ва ғояларини кенг аҳоли орасида тарғиб этиш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган.

Шу билан бирга партия ташкилотлари томонидан мавжуд барча имкониятлар тўла ишга солинмаётганлиги, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларининг сессияларда ҳудудларда партия электоратини ва аҳолини қийнаётган ижтимоий-иқтисодий, муаммоли масалаларни кўтариб чиқишдаги ташаббуслари, мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитиш, депутат сўрови институтидан самарали фойдаланиш йўналишидаги фаолиятлари сустлиги, партия биноларидан самарали фойдаланиш, партия ғояларини оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилишнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги каби қатор масалалар ҳам танқидий қўриб чиқилди.

Йиғилишда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш. Рахмонов, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши сектор мудири Г. Асатовалар ҳам партия ташкилотининг ўтган йилдаги эришган ютуқларини эътироф этиб, келгусида партия ташкилоти ҳамда депутатлик бирлашмалари эътибор қаратиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Ижроия қўмита йиғилиши якунида келгусидаги вазифалар белгиланиб олиниб, тегишли қарор қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш