Ёшлар парламенти сайловининг 2-босқичи: зукко, билимли ёшлар сараланмоқда

 

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Унда саралаб олинган иқтидорли, зукко, ташаббускор, янгиликка интилувчи йигит-қизлар сайловнинг вилоят танловида ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.

ЎзХДП вилоят кенгаши масъулларидан иборат ҳакамлар ҳайъати ҳузурида ўз тақдимотларини ўтказган иштирокчилар эришаётган ютуқлари, ҳозирги ва келгусидаги илмий изланишлари юзасидан ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига бўладиган сайловнинг республика босқичида энг фаол ёшлар иштирок этишга тавсия этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Олий Мажлис Ёшлар қаноти Сайлов
← Рўйхатга қайтиш