Бухорода Ёшлар парламенти аъзолигига номзодлар сараланди
Бухорода Ёшлар парламенти аъзолигига номзодлар сараланди

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига номзодларни саралаш мақсадида ЎзХДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Сайловнинг вилоят босқичида иқтидорли, зукко, ташаббускор, янгиликка интилувчан 26 нафар йигит-қизнинг номзоди кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташкилий қўмитаси томонидан партия ташкилотларига Ёшлар парламентига аъзо бўлиш истагини билдирган номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилди. Жараёнда ёшларнинг илмий салоҳияти, эришган ютуқлари, амалга оширган лойиҳалари, ижодий қобилиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Номзодларнинг қонунчилик соҳасидаги билим ва тажрибаси синовдан ўтказилди, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича асосли таклифлари эшитилди. Шунингдек, партия фаолиятидаги фаоллик даражаси, партиянинг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солувчи қонун ҳужжатларини билиш даражаси эътиборга олинди.

 

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш