Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан “Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати” кўрик-танловининг Наманган шаҳар босқичи ўтказилди.
Вилоят партия Кенгаши раиси Илҳомжон Атабоев кўрик-танловни ўз кириш сўзи билан очиб, танлов иштирокчиларига омад тилади.
Қатнашчилар уч шарт асосида ўзларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини яна бир бор синовдан ўтказдилар ва депутат сифатида олиб бораётган амалий фаолиятлари бўйича тайёрланган тақдимотлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳолаб борилди.
Якуний баҳолаш натижаларига кўра Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Мухторжон Исақов биринчи, Илҳомжон Камолов иккинчи, Раҳматилло Мухитдинов учинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиблар дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.