Аввало ўзингиз билан келишиб олишингиз керак!
Аввало ўзингиз билан келишиб олишингиз керак!

 

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Эргаш Абдурайимов ўзи сайланган ҳудуддаги 3-мактабнинг 10-11-синф ўқувчилари билан учрашув ўтказди.

Қизғин суҳбатга бой бўлган мулоқотда мақсад белгилаш, унга интилиш, машаққатларни енгиш, бардошлилик, меҳр, Ватанга садоқат каби туйғулар ҳақида дилдан суҳбатлашилди.

Шунинг билан бир қаторда вақт қадри, илм олиш, касб танлаш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ўқувчилар ёш депутатнинг ўз ҳаёт йўлидан келиб чиққан тажрибасига қизиқиб, турли саволлар билан мурожаат қилишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш