Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши депутати С. Болтабоев ўз ҳудудидаги сайловчилар билан сайёр қабул ўтказди.
Қабулда фуқаролар "Ўзбекистон" ва "Ёшлик" кўчаларининг баланд адирида истиқомат қилувчи аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш ҳамда шу жойларга ўрнатилган ёғоч сталбалар ўрнига янги бетон сталбалар ўрнатиш масалаларида ёрдам сўраб мурожаат этдилар.
Мулоқот давомида кўтарилган айрим масалалар жойида ҳал этилиб, қолганлари мутассади раҳбарларга депутатлик сўрови юбориш орқали ҳал қилинадиган бўлинди.
Сайёр қабул сўнггида С. Болтабоев қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди. Президентимизнинг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, умумий қуввати 4 300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилиши тўғрисида суҳбатлашилди хамда аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилиши юзасидан маълумотлар берди.
Шунингдек, 2023 йил 1 апрелдан республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилиши хақида гапириб берди.