Элликқалъада хотин-қизлар мулоқоти
Элликқалъада хотин-қизлар мулоқоти

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Элликқалъа туман кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Матниязова Айша Атаниязовна, Элликқалъа туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А.Юлдашева томонидан тумандаги Тупроққалъа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 35-сонли умумтаълим мактабида учрашув ташкил этилди.

Унда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, оилада китобхонликни кенг тарғиб қилиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича суҳбатлашилди.

Тадбирда оилаларда соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, китобхонликни ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди. Маҳалладаги уй таълимида таълим олаётган ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзанлари ҳолидан хабар олиниб, Ахборот кутубхона марказига аъзо қилинди ва китоблар совға қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш