Ёшлар билан учрашув
Ёшлар билан учрашув

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори ташаббуси билан "Ёшларга оид давлат сиёсати" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда "Давлат хизматларини ривожлантириш маркази" давлат муассасаси Бош юрисконсульти, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ўринбосари Шоҳруҳ Маматқулов партия ёшлар қаноти ва фаол талаба ёшлар билан мулоқот қилди.

Суҳбат давомида ёшлар ўз ҳуқуқлари ва қонунчиликдаги янгиликлар, ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёшларга оид давлат хизматларини онлайн шаклда кўрсатиш тартиблари билан яқиндан танишдилар.

Тадбирда ёшлар “Миллион дастурчи” лойиҳаси, Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш, Халқаро ИТ-сертификатларини олганлик учун харажатларни 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш каби бошқа онлайн давлат хизматлари ҳақида соҳа мутахассисидан жавоблар олишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш