Сирдарёнинг энг фаол депутати аниқланди
Сирдарёнинг энг фаол депутати аниқланди

 

“Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати” кўрик-танловининг Сирдарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.

“Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун!” шиори остида ўтказилаётган танловнинг вилоят босқичида шаҳар-туман босқичларида ғолиб бўлган 10 нафар депутат иштирок этди. Тадбирни Сирдарё вилояти ҳоким ўринбосари Эркин Мўминович очиб берди. Тадбирда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши котибият мудири А. Абдураҳмонов, депутатлар, партия ходимлари ва фаоллари ҳамда бир гуруҳ ёшлар иштирок этди.

Уч шарт асносида ўтказилган танловнинг якуний натижаларига кўра, Гулистон туманидан Хусан Юсуфалиев биринчи ўринни қўлга киритди ва республика босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлди.

Оқолтин тумани Кенгаши депутати Эсонбой Бобоев иккинчи ва Мирзаобод туман Кенгаши депутати Феруза Абдураззокова учинчи ўринни қўлга киритиб, турли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Кўтаринки руҳда ўтган тадбир куй-қўшиқларга уланиб кетди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш