Зулфия мукофоти совриндори партиямизга аъзо бўлди
Зулфия мукофоти совриндори партиямизга аъзо бўлди

 

Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Ниетбаева Ҳурлиман Аманбай қизи Ўзбекистон Халқ демократик партиясига аъзо бўлди.

Ҳурлиман Ниетбаева 2002 йил 20 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида туғилган. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси. Илмга жуда қизиқади. Ўз фанини чуқур ўзлаштирган, билимли, изланувчан, дунёқараши кенг, ижодкор. Билимли, иқтидорли ва истеъдодли бўлиши билан бирга инглиз, рус тиллари, маънавият, адабиёт, информатика фанларига жуда қизиқади. Бундан ташқари ўқишдан бўш вақтларида бадиий китоблар ўқиш, пазандачилик, шеър ёзиш билан шуғулланади.

Ниетбаева Ҳурлиман 2020 йили Қозоғистон Республикасининг Олмата шаҳрида бўлиб ўтган халқаро "Гранд Премиюм" танловида 1-ўринни қўлга киритган. Шунингдек 2021 йили "Ёш Бахши, жировлар" танловининг республика босқичида "Энг яхши аёл бахши овози" номинацияси билан тақдирланган. Россиянинг Санкт-Петербург, Москва шаҳарларида бўлиб ўтган халқаро танлов ва фестиваллар ғолиби.

— Анчадан бери сиёсий партия аъзоси бўлиш ҳақида ўйлаб юргандим, — дейди Хурлиман Ниетбаева. — Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ташаббуслари, амалий ишлари менга маъқул бўлди. Партия депутатларининг ташаббуслари, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган амалий ишлари ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали танишиб боряпман. Партия дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида, айниқса ёшлар орасида кенг тарғиб қилишга бор куч ғайратим билан ҳаракат қиламан.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш