Наврўзга китоб билан

 

Ўзбекистон ХДП Юқори Чирчиқ туман кенгаши томонидан Чирчиқ МФЙдаги 34-умумтаълим мактабида Наврўз байрами олдидан "Наврўзга китоб билан" тадбири ташкил этилди.

Мулоқотда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси Латиф Мансуров иштирок этиб, ёшларга ўзининг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Ўқувчилар томонидан Наврўз ҳақидаги шеърлар ёд айтилиб, "Зумрад ва Қиммат" ўзбек халқ эртагидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш