Қибрайлик депутатлар аҳоли орасида
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ташаббуси билан "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида учрашувлар ўтказилди.
Тадбир доирасида "Бирлик", "Янги Арғин", "Зебунисо" МФЙ йиғинлари фуқаролари билан яқиндан суҳбатлашилди.
Маҳаллаларнинг кам таъминланган, ижтимоий ҳимоя муҳтож оилалари ҳолидан хабар олинди. Ногиронлиги бўлган, ётиқлик 12 нафар фуқаролар депутатлар ташаббуси билан тиббий кўрикдан ўтказилди ва мутахассислар томонидан тиббий маслаҳатлар берилди.