Янгиланаётган Конституция келажакни белгилайди
Узун тумани Маданият бўлимида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг тарғибот тадбири ўтказилди.
Учрашувни Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ш. Рахмонов кириш сўзи билан очиб берди ва Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Мулоқотда қатнашган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Хасанова Мавжуда Ғаниевна мавзу юзасидан гапириб, Конституциянинг оддий аҳоли вакиллари ҳаётида тутган ўрнини мисоллар ёрдамида тушунтириб берди.
Тадбир якунида иштирокчилардан тушган саволларга масъуллар атрофлича жавоб бериб ўтишди.