Конституцияда гендер тенглик масалалари
Конституцияда гендер тенглик масалалари

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Сурхондарё вилоят Кенгашига сайланган депутат Д. Жўраева, халқ депутатлари Музработ тумани Кенгаши депутатлари Ф. Нармаматова ва Д. Шербоевлар томонидан Музработ туманидаги 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида ҳамда тумандаги 22-51-сонли умумий ўрта таълим мактаблари фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга ҳамда референдум ўтказилишига бағишланган тарғибот-ташвиқот учрашувлари ўтказилди.

Тадбирда мусиқа мактаби ходимлари, ҳудуд маҳалла раислари, туман ҳокими ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Мулоқотда Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси ва унга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ва улар орқали барча яқинларини 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш