Янги Ўзбекистонда янги Конституция
Янги Ўзбекистонда янги Конституция

 

Айни дамда Республикамизнинг барча ҳудудларида 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумига оид тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Шундай тарғибот тадбирларидан Бухоро вилоятининг Ромитан туманида бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахмонов, туман кенгаши депутатлари, тарғибот гуруҳи вакиллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, тиббиёт, мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимлари,шунингдек, ёшлар иштирок этди.

Учрашув давомида Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, таълим ривожи ва ёшлар ҳаётидаги ўрнига доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумот берилди. Янги таҳрирдаги Конституциямизда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олинган бўлиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид нормалар оширилмоқда. Ўз навбатида давлатнинг ҳам халқ олдидаги мажбурияти бир неча баравар ортиши кўзда тутилган. Чунки Конституция лойиҳасини ишлаб чиқишда "Инсон манфаати ҳар нарсадан устун" деган маъно асос қилиб олинмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахмонов янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси ҳақида маълумот берар экан, барча соҳаларда киритилган ўзгаришларда Конституциямиз том маънода “Халқ Конституцияси” бўлиб бораётганлигини, давлат сиёсатидаги ўзгаришлар, таълим соҳасида яратилаётган шарт – шароитлар, Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари яна мустаҳкамланаётганлиги, Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар кенгайтирилаётганлиги, Ёшлар ҳуқуқлари ҳимояланиши ва уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирокини рағбатлантириш кафолатланаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Янгиланаётган Конституциямизда биргина ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатланиши борасидаги нормалар сони икки бараварга ошмоқда. Жумладан, жамиятнинг ярмидан кўпини ташкил қиладиган ёшларга муносиб ҳаёт шароити яратиш, барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатларнинг бўлиши, қолаверса, шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланяптики, буларнинг ҳаммаси мустабид тузумдан қолган иллатга, қанча ёшларимизни ўз орзу-умидларидан воз кечишга мажбур қилган ноинсоний тақиқларга чек қўяди.

Ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, халқнинг бой маданий меросидан фахрланиш, ватанпарварлик туйғуларини шаклланишига ғамхўрлик қилиши белгиланаяпти.

Бундан ташқари, ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида киритиляпти.

Мазкур нормалар, нафақат ёшлар манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келгуси тақдири учун муҳимдир.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш