Халқ Конституция билан халқчил давлат сари

Чортоқ туман ХТБ қарашли "Юксалиш" МФЙда жойлашган 6-мактабда "Халқ Конституция билан халқчил давлат сари!" шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда Қонунчилик палатаси депутати Ш.Турғунова, ЎзХДП Чортоқ туман кенгаши раиси Т. Исмоилов, депутат ёрдамчиси Ю. Дедабоев, Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши депутати А. Бўранов, "Юксалиш" МФЙ раиси Б. Артиқов, "Юксалиш" МФЙ маҳалла фуқаролари ҳамда мактаб ўқитувчилари иштирок этди.

Депутат Ш. Турғунова Янгиланаётган Конституциясидаги ўзгартиш ва қўшимчалар мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир инсон ҳаётида қай даражада муҳимлигини атрофлича тушунтириб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан фахрий ўқитувчилар ҳақиқатдан ҳам бу ўзгаришлардан хурсанд эканликларини билдиришди.

Косонсой туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Темиров тумандаги энг йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан бири "Баркас текс" корхонасида бўлиб, янгиланаётган Конституция мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди.

Тадбирда Олий Мажлис Сентати аъзоси И. Нажмиддинов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Темиров, туман Кенгаши котибияти мудири Д. Валиевалар сўзга чиқиб, ҳаётимизнинг мезони, жамиятнинг ҳар бир жабҳаси, одамларнинг кундалик ҳаёти Бош Қомусимизда белгиланган меъёрлар, нормалар билан чамбарчас боғлиқлиги таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш