Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям
Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши Гулистон Давлат университети Академик лицейи билан ҳамкорликда "Чинакам халқ Конституцияси учун овоз берамиз!" шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда ЎзХДП Сирдарё вилояти “Аёллар қаноти” раҳбари, ГулДУ Тарих фанлари доценти Ў. Эрбўтаева, шаҳар Кенгаши депутати В. Хасанов, ГулДУ Академик лицейи Ёшлар ишлари бўйича директор ўринбосари Д. Қудратов сўзга чиқиб, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти тўғрисида тадбир иштирокчиларига тўлиқ ва батафсил маълумотлар берди.


Депутат Воҳид Хасанов Конституцияга ёшлар билан боғлиқ алоҳида боб киритилаётганини, келажагимиз эгаларининг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – конституциявий мажбурият сифатида белгилаб қўйилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

ЎзХДП Сардоба тумани Кенгаши томонидан "Наврўз" МФЙ да Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон ХДП Сардоба тумани Кенгаши раиси С. Намозов янгиланаётган Бош қомусимизнинг аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Йиғилиш савол-жавоблар тарзида мазмунли ўтди.

ЎзХДП Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан эса Гулистон тиббиёт кластерида "Аҳолига сифатли тиббий хизмат кафолатланади" мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Йиғилишда ХДП Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Г. Усеинова ва шаҳар депутати З. Эркабоевлар Янгиланаётган Конституция, унинг оддий фуқаролар ҳаётида тутган ўрни ҳақида батафсил маълумотлар беришди.

 

 

 

Теглар

Депутат Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш