Каттақўрғон шаҳар ва Нарпай туман ҳокимлигида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий Қонун лойихасининг мазмун-моҳияти бўйича мулоқот ўтказилди.
Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш. Бўронов, тумандаги маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари иштирок этди. Янгиланаётган Конституциямизда акс этаётган янги меъёрлар, уларнинг ҳаётимиздаги аҳамияти тўғрисида атрофлича тушунтириш берилди.
Шу куни Пахтачи туманининг 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг оксоқоллари, кўча бошилари ва фаоллари иштирокида ҳам конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Нарпай туманидаги 13-сонли мусиқа мактабида бўлиб ўтган мулоқотда туманнинг 3-ва 4-сектори ҳудудидаги маҳалла фаоллари, кўча бошилари нуроний-оқсоқоллар қатнашди. Унда янгиланаётган Конституциямизга фуқароларнинг устувор ҳуқуқларини кафолатлаш, давлатнинг ижтимоий масъулиятини ошириш борасида киритилаётган ҳаётий нормалар ҳақида аниқ мисоллар асосида маълумот берилди.
Мулоқот тадбирларида аҳоли вакиллари фаол қатнашиб, янгиланаётган Конституцияни қўллаб-қувватлашлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини ҳам билдиришмоқда.