“Конституция ўзимизники”
“Конституция ўзимизники”

 

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остидаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, “Шуҳрат” медали соҳиби Элёр Раҳматов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова, Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгаши депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бошқармаси бошлиғи Сайёра Файзиева, спортнинг “Бокс” тури бўйича жаҳон чемпиони, “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндори Элнур Абдураимов ҳамда туман ёшлари, фаоллари, депутатлари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар янги Конституциямизнинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш тарзини янада фаровонлашишига, инсон қадрини бунданда юксалишига хизмат қилишини таъкидлаб, барчани 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақиришди.

Тадбир давомида туманнинг бир гуруҳ санъаткорлари, “Гулёр” фольклор-этнографик жамоаларининг чиқишлари, рақс ва саҳна кўринишлари даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш