Конституция – келажагимиз пойдевори!
Конституция – келажагимиз пойдевори!

 

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги “Эски қалъа” МФЙ биносида Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова иштирок этиб, маҳалла аҳлига Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида гапириб берди.

Хусусан, янгиланаётган Конституциямизга электорат вакиллари, фаоллардан 3 мингдан ортиқ таклифлар берилгани, Конституциявий қонун лойиҳасида партиямизнинг сиёсий платформасига ҳамоҳанг меъёр ва қоидалар акс этаётганини таъкидлаб ўтди.

Партиямиз аъзолари, хайрихоҳларини энг қувонтиргани жиҳати Ўзбекистон ижтимоий давлат экани биринчи моддадаёқ қатъий белгилаб қўйилаётганлигидир. Кейинги моддаларда буни амалда таъминлайдиган конституцион қоидалар акс этмоқда, – деди М. Ворисова.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш