Қўқонлик ёшлар янгиланаётган Конституция тарафдори
Қўқонлик ёшлар янгиланаётган Конституция тарафдори

 

Буюк ўтмишга эга, Буюк ипак йўлининг ёрқин излари қолган кўҳна ва навқирон Қўқон шаҳрида “Конституция ўзимизники” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Қўқон мусиқали драма театри очиқ майдонида ташкил этилган тадбирда шаҳардаги олий таълим муассасалари талабалари ҳамда маҳаллаларда яшовчи минглаб ёшлар иштирок этди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлари ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, уларнинг таълим олиши, ишга жойлашиши билан боғлиқ ҳуқуқлари Конституцияда мустаҳкамлаш қўйилаётгани тўғрисида батафсил маълумотлар берди.

Сўх тумани Сариканда маҳалласида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда Янги тахрирдаги Конституциямизнинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш тарзини янада фаровонлашишига, инсон қадрини бундан-да юксалишига хизмат қилиши ҳақида гапирдилар.

Тадбирда таниқли санъаткор ва шоирлар ҳам қатнашиб, ўзларининг мусиқий дастурлари билан иштирокчиларни хушнуд этишди.

 

 

 

Теглар

Депутат Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш