Халк депутатлари Урганч туман Кенгаши депутати З. Курбонбоева Урганч туман ахборот ресурс маркази, 38-сон мактаб фаоллари билан учрашиб, “Янгиланаётган Конституцияга овоз берамиз!" шиори остида тарғибот тадбири ўтказди.
Мулоқотда Конституцияда ўз аксини топаётган муҳим жиҳатлар, яъни хотин-қизлар ҳуқуқлари масаласи, ёшлар ва ногирон шахсларнинг ижтимоий ҳимояланиши давлат томонидан кафолатланаётганлиги борасида батафсил тушунчалар берилди.
Ўзбекистон ХДП Қўшкўпир туман кенгаши аъзоси, “Шеробод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, депутат Р.Ж. Машарипова маҳалла фаоли Р. Мискинова билан ҳамкорликда “Уйма – уй” лойиҳаси асосида фуқароларнинг яшаш тарзи билан яқиндан танишиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.
Суҳбат вақтида аҳоли вакилларига Янги таҳрирдаги Конституциямизга киритилаётган ўзгартишлар бўйича маълумотлар ҳам берилди ва жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақиришди.