Янги Конституция билан умуммиллий тараққиёт сари!
Янги Конституция билан умуммиллий тараққиёт сари!

 

Наманган муҳандислик қурилиш институтида “Янги Конституция билан умуммиллий тараққиёт сари!” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят ва шаҳар кенгаши масъуллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров, вилоят Адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси Ахроржон Файзуллаев, вилоят мусиқали драма театри ходимлари ва Олий таълим муассасаси ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этдилар.

Тарғибот тадбирида сўзга чиққанлар референдум тушунчасининг мазмун-моҳияти, янгиланаётган Конституциямизнинг мамлакатимиз фуқаролари ҳаётида тутадиган ўрни, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган эътибор, халқимизнинг турмуш тарзини янада фаровонлашиши, инсон қадрини юксалтиришга қаратилганлиги ҳақида батафсил гапириб ўтишди.

Янгиланаётган Конституциямиз бутун жамиятимизни жипслаштириши, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги, лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлар ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганлиги таъкидланди.

Вилоят мусиқали драма театри хонандаси Элмурод Каримжанов томонидан жонли ижро этилган қўшиқ тадбирга кўтаринкилик бахш этди.

Тадбир якунида, маърузачилар барчани халқимизнинг нурли истиқболи, барқарор иқтисодий тараққиётимиз, эл бахти ва фаровонлиги кафолати бўлган тарихий ҳужжатга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақиришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш