Депутат томонидан 300 нафар аёлни иш билан таъминлайдиган тикув цехи ишга туширилди
Депутат томонидан 300 нафар аёлни иш билан таъминлайдиган тикув цехи ишга туширилди

 

«Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги ПҚ-376-сонли қарорини ижросини таъминлаш борасида яна бир маскан ўз фаолиятини бошлади.

Қирғизистон Республикаси билан чегарадош бўлган Учқўрғон туманидаги Янгиер маҳалласида кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Гулхумор Тоғаева томонидан ҳозирги кунда 150 нафарга яқин хотин-қизлар бандлигини таъминлаган ва келгусида 300 нафар аёлни қамраб оладиган тикув цехининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими Жаҳонгир Ризаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар ташкил қилиниши ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, меҳнат жамоаси фаолияти билан танишди.

Асосан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган 100 нафар хотин-қиз ишга қабул қилинди. Улар танлов асосида тикувчилик сирларини ўқув марказларида ўрганишди ҳамда малакали ходимларга айланишди.

Эндиликда улар ўз меҳнатлари билан оилаларнинг моддий фаровонлигини таъминлаш, турмуш даражасини ошириш имконига эга бўлдилар.

Чевархонада эркаклар махсус кийимлари, болажонлар учун кийимлар, офис учун пардалар тикиш йўлга қўйилган.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш