Бу менинг танловим – менинг конституциям!
Бу менинг танловим – менинг конституциям!

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан Нукус шаҳрида янги таҳрирдаги Конституция мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик вакилларига тушунтириш ва референдумда фаол иштирок этишга чорловга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Илмга, янгиликка чанқоқ ёшлар бир ерга жамлаган тадбир чин маънода кўтаринки кайфиятда ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар янгиланаётган Конституция жамиятнинг барча қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиши, аҳолининг ижтимоий таъминоти билан боғлиқ барча масалаларни қамраб олгани, давлатнинг фуқаролар олдидаги мажбуриятлари ортаётгани билан аҳамиятли эканини таъкидлаб ўтди.

Сўзга чиққанлар 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақиришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш