Фуқаро мурожаати ўрганилиб, фракцияга таклиф юбориладиган бўлди
Фуқаро мурожаати ўрганилиб, фракцияга таклиф юбориладиган бўлди

 

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи, меҳнатга лаёқатсиз бўлган, болаликдан II гуруҳ ногирони, партиямиз электорати ҳисобланган Солиев Қодир Хусановичнинг Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Марказий Кенгашига Соғлиқни сақлаш ва суғурта ташкилотлари ўртасидаги муносабатларда мавжуд бўлган камчиликлар юзасидан қилган мурожаати фуқаро хонадонига бориб ўрганилди.

Ўрганиш давомида партия Марказий Кенгаши масъул ходимлари У.Саттаров, Б.Камалов, ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Н.Эшметова, ЎзХДП Чилонзор тумани кенгаши раиси, Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгаши депутати Д.Махмудова, ЎзХДП Яшнобод тумани кенгаши раиси, Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгаши депутати О.Бузрукходжаева, ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши масъул ходими Ё.Абдусаттаровалардан иборат бўлган ишчи гуруҳ мурожаатчининг муаммоларини бартараф этиш бўйича билдирилган таклифларини тинглашди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Н.Эшметова фуқаронинг таклифлари ривожланаётган жамиятимиз учун қанчалик муҳим эканлиги, янгиланган Конституциямизда барча фуқароларимизни ҳақ-ҳуқуқлари, мажбуриятлари, бепул таълим олиш, бепул тиббий хизматдан фойдаланиши мумкинлиги мустаҳкамланиб қўйилганлигини айтиб ўтди.

Мурожаатчи Қ.Солиев “Сурда таржимонлик” курсларида ЎзХДП депутатларнинг ҳомийлиги билан ўқиётганлигини, яқинда жарроҳлик амалиётидан ўтиш учун ҳам айнан ЎзХДП депутатларининг кўмаги катталигини айтиб, ўз миннатдорчилигини билдирди.

Фуқаро томонидан билдирилган таклифлар ишчи гуруҳ томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясига қонунчилик даражасида ҳал қилиниши учун таклиф сифатида юборилиши белгилаб олинди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш