Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан мулоқот
Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан мулоқот

 

Наманган туманида "Оналик ва болалик муҳофазаси – доимий эътиборда” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Ўзбекистон ХДП Наманган туман кенгаши, туман Тиббиёт бирлашмаси, Оила ва хотин-қизлар бўлими масъул ходимлари иштирокида аҳоли, жумладан, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, аёллар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш мақсадида туман, вилоят марказларидан мутахассис шифокорларни жалб қилган ҳолда "Ибрат" маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги аёллар, имконияти чекланганлар ва пенсионерлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Лойиҳанинг самарали ташкил этилишида партия кенгаши масъул ходимлари, 3 нафар умумий амалиёт шифокорлари, 4 нафар патронаж ҳамширалар ва маҳалла фаоллари ҳамкорликда иш олиб бордилар.

Шунингдек, хонадонбай шаклда ҳар бир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказилиб, уларни ташвишлантираётган масалалар ўрганилди. Хасталиги сабабли саломатлиги ёмонлашган хотин-қизларнинг даволаниш учун ордер олиши, ногиронлик нафақасини тайинлаш кўригидан ўтиш, ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлар, стационар даволаниш, дори-дармонлар олиш учун ёрдамга муҳтожлик каби муаммоларни ҳал этилиши юзасидан партиядан сайланган депутатлар ва масъуллар тегишли вазифаларни белгилаб олдилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш